Ислом Каримов уй қамоғида қолаëтган онасининг соғлиғи ëмонлашганини иддао қилди
14 февраль куни Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич набираси¸ Лондонда яшаëтган кичик Ислом Каримов Тошкентда уй қамоғида сақланаëтган онасининг саломатлиги ëмонлашгани ва унга тиббий ëрдам кўрсатилмаëтганини иддао қилди.
Бу мурожаат кичик Ислом Каримовники эканига ишониладиган Instagram саҳифасидан олинди.
Шу муносабат билан Instagram орқали президент Мирзиëевга мурожаат қилган Ислом Каримов¸ ундан ўзи ва синглисини “эшитиш”ни сўради.
Бундан олдинги ëзувларида Ислом Каримов онасининг янги раҳбарият олиб бораëтган ишларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб¸ бу лойиҳаларга молиявий кўмак беришга тайëрлигини билдирган эди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси¸ Ислом Каримовнинг 14 февраль кунги иддаосини “асоссиз” деб атади.
Ўзи яшаëтган Лондонда севишганлар куни байрам қилинган 14 февраль куни Гулнора Каримованинг ўғли 26 яшар Ислом Каримов президент Шавкат Мирзиëевга мурожаат билан чиқди.
“Тушунарсиз сабабларга кўра¸ онамга гипертоник кризисга борадиган даражада ноинсоний босимлар қилинаяпти, ёнига врачларни қўйишмаяпти. Қилинаётган провокациялардан ишимизнинг силлиққина ёпилиши кимгадир ёқмаяпти. Қандайдир кучлар раҳбариятни, унинг ишларини ёмонотлиқ қилишга уриняпти”¸ деган Ислом Каримов¸ Мирзиëевга “бобосининг шогирди” сифатида мурожаат қилаëтганини ëзади.
“Ёшлигимиздан биз таниган, ўзини бобомизнинг шогирди деб билувчи президентдан мени ва синглимни эшитишни сўрайман. Синглим шу кунларда онам билан бирга бўлишга мажбур қолди. Юраги хаста, врачларни ёнига қўйишмаяпти. Онам ва синглимнинг соғлигидан хавотирдаман”¸ дейилади Ислом Каримов мурожаатида.
Бу мурожаатга муносабат билдирган Ўзбекистон Бош прокуратураси уни асоссиз дея инкор қилди.
“Гулнора Каримованинг олдига врачларнинг киришида ҳеч бир тўсқинлик йўқ, шу жумладан, ўзи кўрсатган врачлар учун ҳам, унга ҳеч бир босим ўтказилаëтгани йўқ, ўғлининг иддаоси асоссиз!", дейилади Бош прокуратуранинг Ислом Каримов мурожаати муносабати билан берган жавобида.
Ўзбекистон расмийлари ҳозиргача Гулнора Каримованинг қаерда¸ қандай вазиятда сақланаëтгани ҳақида расмий маълумот бермаган.