Ӯзбекистон Афғонистондаги тинчлик жараёнини қӯллаб-қувватлайди
(last modified Fri, 15 Feb 2019 12:01:34 GMT )
феврал 15, 2019 17:01 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон Афғонистондаги тинчлик жараёнини қӯллаб-қувватлайди

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 2019 йилнинг 14 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра учрашувда Афғонистонда тинчлик сиёсий мулоқотларини бошлаш доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони мазкур мулоқот афғонларнинг ўзлари томонидан амалга ошириши муҳимлигини таъкидлайди.

“Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Президенти ва биродар ўзбек халқига мамлакатидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасидаги изчил ва қатъий саъй-ҳаракатлар учун миннатдорчилик изҳор этди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, суҳбатда Ўзбекистон – Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди. Аввало, Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон транзит коридорларини ташкил этиш ва минтақадаги ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган йирик транспорт, энергетика ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари тўғрисида сўз борди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси 2019-йил 13-16-феврал кунлари амалий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлиб, Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этмоқда.

55-Мюнхен конференсиясида Эрон Ислом жумҳурияти вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Ёрлиқ