Ўзбекистон ТИВ раҳбари Мюнхенда Покистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
(last modified Sat, 16 Feb 2019 05:09:15 GMT )
феврал 16, 2019 10:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Мюнхенда Покистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мюнхен шаҳрида (Германия) хавфсизлик бўйича конференция ишида қатнашаётган Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди.

Суҳбат чоғида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши ҳамда Ўзбекистон — Покистон ҳамкорлигининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларда сўнгги икки йилда кузатилаётган фаоллашиш давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш учун, жумладан, Афғонистондаги ҳолатни тинч йўл билан бартараф этишга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича объектив шарт-шароитларни яратиши таъкидланди.