Шошилинч! Буғдой қироли ҳибсга олинди
ОАВ хабарига кӯра ӯзбек бизнес элитаси орасида "буғдой қироли" номи билан танилган Дилшод Сайфиддинов Тошкентдаги уйида прокуратура ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
Айтилишича Дилшод Сайфиддиновга нисбатан ҳозирча Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-модда ("Пора олиш") ва 211-моддаси ("Пора бериш") бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бу маълумотни очиқлаш ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмагани учун исми сир қолишини сўраган Ички ишлар вазирлиги зобитига кўра, 48 яшар Дилшод Сайфиддинов унга қарши ДХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов кўрсатма бергани ортидан ҳибсга олинган.
Дилшод Сайфиддинов Ўзбекистоннинг турли минтақаларида ўттизга яқин ун заводи шунингдек Тошкентдаги "Вернисаж" ва "Эфенди" каби ресторанлар соҳибидир.
У узоқ йиллар давомида дон харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида мамлакатдаги асосий ташкилот - "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясида маслаҳатчи сифатида ишлаган.
Дилшод Сайфиддиновни яқиндан танувчи ўзбекистонлик йирик тадбиркорнинг айтишича, "Ўздонмаҳсулот"га келгач, Дилшод Сайфиддинов Самарқанд, Навоий ва кейинчалик Тошкент вилоятларидаги бир нечта дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини хусусийлаштириб олган.
"Дилшоднинг асосий бизнеси "Ўздонмаҳсулот"да эди. Бутун "Ўздонмаҳсулот"да уруғ нархи, ун нархини белгилашда ундан рухсат олишарди. У кўпчилик назарида халқни сифатсиз нон билан таъминлаган шахс сифатида қолди," дейди ўзбекистонлик тадбиркор.