Рус ҳарбийлари Ўзбекистондаги ҳарбий ўқув-машғулотларда иштирок этишди
(last modified Mon, 18 Feb 2019 14:33:37 GMT )
феврал 18, 2019 19:33 Asia/Tashkent
  • Рус ҳарбийлари Ўзбекистондаги ҳарбий ўқув-машғулотларда иштирок этишди
    Рус ҳарбийлари Ўзбекистондаги ҳарбий ўқув-машғулотларда иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан “Муборак” дала ўқув майдонида ташкил этилган машғулотларда Россия Федерациясининг ҳарбийлари иштирок этди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, қўшинларда жанговар тайёргарлик машғулотларини замонавий талабларга кўра ташкил этиш ва ўтказиш, бу борада эгалланган янги тактик услублар бўйича кўргазмали ўқув машғулотларида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳарбий мутахассислари томонидан қурол-аслаҳа, ҳарбий анжом ва жанговар техникалардан фойдаланишда эришилган инновацион ютуқ ва рационализаторлик таклифлари намуналари намойиш этилган. 

«Кундузги ва тунги шароитларда жанговар вазифаларни бажаришда қўлланадиган замонавий тактик услуб намуналари кўргазмали тарзда намойиш этилди. Мавзуларга оид қатор ўқув фильмлари кўрсатилди. Ҳарбий хизматчилар касбий тайёргарликлар бўйича ўзаро тажриба алмашди», — дейилади вазирлик ахборотида. 

Таъкидланишича, йиғин давомида жанговар тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишдаги янги усул ва услублар ҳақида батафсил маълумот берилган.

Ёрлиқ