ТИВ Москвадаги фожиада вафот этганларнинг исм-шарифига аниқлик киритди
(last modified Tue, 19 Feb 2019 15:16:18 GMT )
феврал 19, 2019 20:16 Asia/Tashkent
  • ТИВ Москвадаги фожиада вафот этганларнинг исм-шарифига аниқлик киритди
    ТИВ Москвадаги фожиада вафот этганларнинг исм-шарифига аниқлик киритди

Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти Москва шаҳрида юз берган фожиа бўйича қўшимча маълумот билан чиқди

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Консуллик бўлими 2019 йил 17 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ҳодисада вафот этганлар исм-шарифларига аниқлик киритди:

1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;

2. Жамолитдинов Зиёдулла Рузибой ўғли, 1992 йил 11 майда туғилган.

З. Жамолитдинов жасади ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган номаълум шахс дея етказилган.

Фуқаро Нусратов Отабек (24.10.1987 йилда туғилган) жароҳати туфайли касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Ёрлиқ