Гулнора Каримова чучвара пиширмоқда
феврал 20, 2019 13:54 Asia/Tashkent
Instagram’га Гулнора Каримованинг ошхонада чучвара пишираётгани акс этган видео жойланди
Гулнора Каримованинг қизи Имон ўз Instagram’даги Stories’га онаси ошхонада чучвара пишириётгани акс этган анимацион сурат эълон қилди.
Сурат қачон ва қаерда олингани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Имон Каримова жойланган расмга: «Ойим ошхонада бўлганда ҳаммаси бошқача бўлади» деб изоҳ қолдирган.
Аввалроқ Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’даги саҳифасида Каримовлар оиласининг фарзанди бўлиш маъсулияти ҳақидаги мулоҳазаларини ёзиб қолдирган эди.
Ёрлиқ