феврал 20, 2019 16:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон Бош штаби бошлиғи билан музокаралар ўтказди
    Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон Бош штаби бошлиғи билан музокаралар ўтказди

Бугун, 20 февраль куни, Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Покистон Қуруқликдаги қўшинлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Надим Раза бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, икки томонлама учрашув доирасида минтақада хавфсизликни таъминлаш, мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ҳарбий таълим соҳасида мақсадли алоқаларни юқори поғонага кўтариш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Икки мамлакат мудофаа идоралари ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш, манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 21 февраль куни, Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқларининг навбатидаги йиғилиши бўлиб ўтади. 

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари ЦЕНТКОМ қўмондони иштирок этади.

Ёрлиқ