Россияда терроризмда гумонланаётган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси қамалди
Москва округ ҳарбий суди Нижний Новгородда террорчилик ташкилотида иштирок этишга тайёргарлик кўргани учун Ўзбекистоннинг уч фуқаросини 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
ИШИДга содиқлик келтирган Дилшодбек Йўлдошев ва Азаматжон Ўринов олти йилга қамалди, учинчи айбланувчи Адисхон Ҳусанов эса етти йилга озодликдан маҳрум этилди.
Аввалроқ улар террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этишда айбланган. 22 февраль куни суд айбловни юмшатди.
Бу шахсларнинг айбдорлиги далили сифатида мобил телефонлар видеоёзувлари келтирилган, унда улар ИШИД байроғи фонида унинг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга содиқлик келтиришган ва халифаликни қўллаб-қувватлашга чақиришган.
Судланувчиларнинг маълум қилишича, содиқлик келтириш маъносини англашмаган ва буни ФХХнинг Улуғбек исмли провакатори томонидан таклиф этилган пул эвазига қилишган.