Ўзбекистон - АҚШ ва Ўзбекистон -Испания ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади
(last modified Mon, 25 Feb 2019 05:38:26 GMT )
феврал 25, 2019 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон - АҚШ  ва Ўзбекистон -Испания ўртасида  маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади

25 февраль куни Ўзбекистонга АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс бошчилигидаги делегация келади.

Ташриф дастуридан икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Бундан ташқари эратага Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади

маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Испания Қироллиги Ташқи ишлар, Европа иттифоқи ва ҳамкорлик вазирлиги давлат котиби Фернандо Валенсуэла бошчилигидаги делегация Тошкентга келмоқда.

Испания делегацияси шунингдек, Инвестиция ва ташқи савдо, Транспорт вазирликларида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида, Савдо-саноат палатасида ҳам музокаралар ўтказади.