Мирзиёев кортежни тўхтатиб, халқ ичига кириб борди
Ижтимоий тармоқларда Наманган аҳолиси ўз президенти - Шавкат Мирзиёевни катта ҳаяжон ила қарши олганликлари акс эттирилган кўпсонли видеолар тарқалиб кетди
Наманган вилоятига ташриф чоғида президент кортежи кутилмаганда Тўрақўрғон тумани деҳқон бозори ёнида тўхтади. Давлат раҳбари халқ ичига кириб бориб, одамлар билан самимий мулоқот қилди.
Одамлар Президент ташрифидан бениҳоя хурсанд бўлиб, ислоҳотлар натижалари ҳар бир соҳада сезилаётганини билдирди. Наманган вилояти, умуман, мамлакат ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик изҳор этди.
Таъкидлаш керакки, халқ билан мулоқот қилиш, ҳамиша халқ билан бирга бўлиш Шавкат Мирзиёевнинг ўзига хос имижи. Президент ҳар бир ҳудудга, жумладан, 2017 йилда Тўрақўрғон туманига ташрифи чоғида ҳам одамлар билан мулоқот қилган.
- Президент Шавкат Мирзиёев мирзачўллик оила меҳмони бўлди
- Мирзиёев Наманган вилоятидаги камчиликларни танқид қилди