Ўзбекистон президенти : Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади
март 02, 2019 17:01 Asia/Tashkent
Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди
—Бизга ортиқча вазнга эга зобит, ички ишлар ходими керак эмас. Бу ҳолатда қандай қилиб жиноятчини тутади? Спорт билан шуғуллансин. Бу менга эмас, ўзларига фойда. Муддат берамиз: уч ойми, олти ойми, шу вақт ичида ўзини ўнглаб, меъёрдаги вазнга тушсин, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент жисмоний тарбия ва спортга эътибор нафақат ушбу тизимларда, балки барча даражада кучайтирилиши, соғлом миллатга айланиш, салбий иллатлар, хусусан, ичкиликбозликка қарши мунтазам курашиш лозимлигини таъкидлади.
Ёрлиқ