март 04, 2019 17:15 Asia/Tashkent
  • Люксембург ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Люксембург ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 6 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради

Ташриф давомида Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилади ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу Люксембургнинг Cargolux авиакомпанияси томонидан 2020 йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун «Навоий» транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқ.

Ёрлиқ