Самарқандлик талаба Ўзбекистон номини ўзгартиришни таклиф қилди
(last modified Mon, 04 Mar 2019 12:50:09 GMT )
март 04, 2019 17:50 Asia/Tashkent
  • Самарқандлик талаба Ўзбекистон номини ўзгартиришни таклиф   қилди

Ҳозирда Хитойда таҳсил олаётган самарқандлик талаба Абубакир Маматов Ўзбекистон номини ўзгартиришни таклиф қилмоқда

Талаба Ўзбекистон номини Uzbekland ёки Нeartland деб ўзгартиришни таклиф қилмоқда, чунки -истон қўшимчаси Покистон ва Афғонистон билан боғлиқ бўлган салбий тасаввурни уйғотади. У мамлакат номи ўзгартирилса, мамлакатга келаётган туристлар оқими янада кўпаяди, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) Ўзбекистон иқтисодий қудрат чўққисига чиққанда, пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини билдирган эди. Унинг фикрича, янги пойтахт Ғаллаорол-Булунғур туманлари оралиғидаги Помир тизмаларида жойлашиши керак. Шунингдек, у янги пойтахтни Темуркент (Амир Темур шарифига) деб аташ таклифини киритган эди.

Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззахга кўчириш ҳақида таклиф юзасидан Спутник агентлиги сўров ўтказган эди. Сўров натижаларга кўра, 50 фоиздан ортиқ киши мамлакат пойтахтини Жиззах шаҳрига кўчириш мақсадга мувофиқ эмас, дея ҳисоблайди.