Имон Каримова онасининг ўз хонадонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилди
(last modified Wed, 06 Mar 2019 05:53:51 GMT )
март 06, 2019 10:53 Asia/Tashkent
  • Имон Каримова онасининг ўз хонадонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилди

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’га жойлаган сторисда онаси ўз хонадонидан ўғирлаб кетилганлиги ҳақида маълум қилди

Имоннинг сўзларига кўра, уларнинг Тошкентдаги квартирасига прокуратура ходимлари бостириб кириб, дастлаб онасига таҳдид қилган, сўнг уни номаълум томонга олиб кетган.

«Айни пайтда у қаерда эканлигини ва унга нима қилганлигини ҳеч ким билмайди, аммо Швейцариядаги адвокатлар ва прокурорлар хабардор қилинган ва улар чоралар кўрмоқда», — деб ёзди Имон.

Гулнора Каримованинг қизи онаси муддатидан олдин шартли равишда озод қилинганидан кейин, 2018 йил июни охиридан буён Тошкент ҳудудидаги хонадонда яшаётганини тасдиқлади.

Нашр ушбу ҳолат юзасидан изоҳ олиш учун Ўзбекистон Бош прокуратурасига мурожаат қилганида Имон Каримованинг баёноти ҳақиқатга зид эканлигини, жойлаштирилган фотосуратлар эса эски эканлигини маълум қилишган.