«Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон» ва «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» транспорт йўлаклари пайдо бўлади
(last modified Thu, 07 Mar 2019 12:21:04 GMT )
март 07, 2019 17:21 Asia/Tashkent
  • «Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон» ва «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» транспорт йўлаклари пайдо бўлади
    «Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон» ва «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» транспорт йўлаклари пайдо бўлади

Ўзбекистонда «Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон» ва «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» янги транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича ишлар фаоллаштирилади ҳамда тезлаштирилади.

Транспорт-логистика соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича хорижий давлатлар билан музокаралар ўтказишга оид тадбирлар режасида айтилишича, бу темир йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш масалалари бўйича халқаро музокараларда иштирок этиш йўли билан амалга оширилади.

Амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 сентябрь. Масъуллар - Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари», Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ.