Тожикистон ва Ўзбекистон Олмаотадаги ҳодисалардан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда
(last modified Tue, 19 Jul 2016 07:48:47 GMT )
июл 19, 2016 12:48 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ўзбекистон Олмаотадаги ҳодисалардан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

Тожикистон ва Ўзбекистон Олмаотадаги ҳодисалардан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида юз берган отишмалардан сўнг, аэропортлар ва чегаралардаги хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. 

Хусусан, Тожикистон президенти Эмомали Рахмон ҳуқуқ-тартибот ва махсус кучлар раҳбарлари билан мулоқот ўтказган, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

Давлат раҳбари қарорига биноан, Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакат аэропортлари ва ҳаво кемаларидаги хавфсизликни таъминлаш борасида қўшимча чоралар кўради. 

Олмаотадаги воқеалардан сўнг, Ўзбекистон чегарачилари ўзбек-қозоқ чегараларини жиддий назорат остига олган. Миллий хавфсизлик хизматининг давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасига кўра, чегарачилар бу каби воқеаларда белгиланган тартиб бўйича фаолият юритади. Улар, икки мамлакат ўртасидаги 2 минг кмни ташкил этувчи умумий чегаралар бўйлаб жиддий назорат олиб боради. 

Ёрлиқ