март 12, 2019 13:11 Asia/Tashkent
  • Россия авиакомпанияси Ўзбекистондан Ил-114-100 самолётларини сотиб олмоқчи
    Россия авиакомпанияси Ўзбекистондан Ил-114-100 самолётларини сотиб олмоқчи

Россиянинг «Якутия» авиакомпанияси амалдорлар ва сенаторларга Ўзбекистондан Канада двигателларига эга, ҳозирда фойдаланилмаётган Ил-114−100 6та самолёти сотиб олинишини қўллаб-қувватлаш таклифи билан чиқди.

Бу ҳақда ТАСС авиакомпания раҳбари Владимир Горбуновга асосан хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, самолётларнинг сотиб олиниши билан 2023 йилда Россия двигателига эга Ил-114 пайдо бўлгунига қадар Арктика минтақалари таъминотида узилишлар рўй беришига йўл қўйилмайди.

«Ўзбекистонда Pratt & Whitney фирмаси двигателлари бўлган 6та Ил-114-100 самолёти турибди. Красноярскнинг «КрасАвиа» авиакомпанияси билан учтадан самолётни олишимиз мумкин. Ушбу самолётларда учишга иккита минтақани ўргатишимиз керак», - деди Горбунов. 

Унинг аниқлик киритишича, гап давлат томонидан субсидияланувчи лизинг компанияси томонидан самолётлар харид қилиниши ва кейинчалик фойдаланишга топширилиши ҳақида кетмоқда.

Горбуновнинг сўзларига кўра, бундай харид қиймати тахминан 50 млн долларни ташкил этади. Бу миқдорга тренажёрлар, қўшимча ускуналар ва эҳтиёт қисмлар киради.

Ўзбекистондаги Ил-114−100, Горбуновнинг аниқлик киритишича, 2006 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқарилган ва ўтган йилдан бери фойдаланилмаяпти, сабаби йўловчилар сони ортиши туфайли А320’га алмаштирилган.

Ил-114−300 СССР давридаги Ил-114 самолётининг чуқур модернизацияси ҳисобланади. У йўлак қопламаси бетон ва қаттиқ тупроққа эга бўлмаган аэропортларда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, бу қўлланиш доирасини кенгайтиради.

Ёрлиқ