Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида 16-ўринни эгаллади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44295-Ўзбекистон_ҳавоси_ифлос_мамлакатлар_рейтингида_16_ўринни_эгаллади
«Air Visual» халқаро ташкилоти 2018 йилда ҳавоси заҳарли моддалар билан энг кўп зарарланган мамлакатлар рейтингини эълон қилди.
(last modified 2019-03-13T13:32:37+00:00 )
март 13, 2019 18:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида 16-ўринни эгаллади

«Air Visual» халқаро ташкилоти 2018 йилда ҳавоси заҳарли моддалар билан энг кўп зарарланган мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида  16-ўринни эгаллаган. Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 20, Украина 49, Россия 58-ўринни олган.

Жаҳон бўйича энг ифлосланган ҳавога эга давлат Бангладешдир. Ундан кейинги поғоналардан Покистон ва Ҳиндистон жой олган.

Ҳавоси энг тоза мамлакат сифатида Исландия қайд этилган.

Маълумотларга кўра, ҳар йили дунёда 7 миллион киши ифлос ҳаво оқибатида ҳалок бўлади.