ОАВ : сенатор Мираброр Усмонов комага тушди l
(last modified Thu, 14 Mar 2019 10:50:53 GMT )
март 14, 2019 15:50 Asia/Tashkent
  • ОАВ : сенатор Мираброр Усмонов комага тушди  l

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ раиси Мираброр Усмонов 12 март куни жонлаштириш бўлимига олиб кетилган

Хабарда ёзилишича, Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага келтирилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий Мажлис Сенатида бу ҳақда Спутник сайтига хабар қилишган.

Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган эди. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлган.