Ўзбекистонда таркибида фенспирид бўлган дори-дармонлар сотуви тақиқланди
(last modified Sat, 16 Mar 2019 05:14:03 GMT )
март 16, 2019 10:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда таркибида фенспирид бўлган дори-дармонлар сотуви тақиқланди

Ўзбекистонда таркибида фенспирид бўлган дори-дармонлар сотуви тақиқланди.

Тадқиқотларга кўра, мазкур моддани истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Фармацевтикада у асосан бронхиал астма, фарингит, ринит, отит, синусит касалликларини олдини олишда қўлланади.

Фенспиридли дориларнинг асорати сифатида кўпинча кўнгил айниши, қориндаги оғриқлар, диспепсия ва тахикардия кузатилган. Шу сабабли препарат Франция ва бошқа айрим давлатларда ҳам ман этилган.