Абдулазиз Комилов Шароф Рашидовнинг куёви эканлигини биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг оилавий сурати унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирилди. Суратда Комилов ва унинг рафиқаси Гулнора Рашидовани кўриш мумкин.
Сурат остида барча аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан муборакбод этилган. Мазкур сурат Вашингтондаги Потомак дарёси соҳилида олингани қайд қилинган.
Абдулазиз Комилов собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон раҳбари бўлган Шароф Рашидовнинг куёви саналади.
Ўзбекистон жамоатчилиги Шароф Рашидовнинг оила аъзоларидан унинг тўнғич қизи Сайёра Рашидовани яхши танийди. Рашидованинг сиёсий доирадаги фаолияти самарали давом этиб келмоқда. У ҳукумат томонидан ўтказиладиган расмий маросимларда доимий иштирокчилардан бири. Бироқ Ўзбекистон халқи учун Шароф Рашидовнинг қолган оила аъзолари парда ортида, жумладан Гулнора Рашидова ҳам.