Шошилинч! Самарқандда автомобиллар ва аҳоли уйлари сувда қолиб кетди
март 30, 2019 11:34 Asia/Tashkent
29 март куни Самарқандда ёққан кучли ёмгир ортидан шаҳарнинг баъзи кўчалари ва аҳоли уйларини сув босди.
Хусусан, шаҳарнинг эски қисмида жойлашган Афросиёб меҳмонхонаси олдидаги кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Кўчаларни сув босиши ортидан бир нечта автомобил сувда қолиб кетди ва қутқарувчилар ҳамда аҳоли ёрдамида олиб чиқилди.
Самарқандликлар ижтимоий тармоқларда ўз уйларининг сув босгани тўғрисидаги видеоларни ҳам қолдирмоқдалар.
Юқорида айтиб ўтилган ҳудуднинг сув босиши олдиндан кузатиб келинаётганлигини алоҳида айтиб ўтиш зарур.