Шошилинч! Самарқандда автомобиллар ва аҳоли уйлари сувда қолиб кетди
(last modified Sat, 30 Mar 2019 06:34:15 GMT )
март 30, 2019 11:34 Asia/Tashkent
  • Шошилинч!  Самарқандда  автомобиллар ва аҳоли уйлари сувда қолиб кетди

29 март куни Самарқандда ёққан кучли ёмгир ортидан шаҳарнинг баъзи кўчалари ва аҳоли уйларини сув босди.

 Хусусан, шаҳарнинг эски қисмида жойлашган Афросиёб меҳмонхонаси олдидаги кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Image Caption

Кўчаларни сув босиши ортидан бир нечта автомобил сувда қолиб кетди ва қутқарувчилар ҳамда аҳоли ёрдамида олиб чиқилди.

Image Caption

Самарқандликлар ижтимоий тармоқларда ўз уйларининг сув босгани тўғрисидаги видеоларни ҳам қолдирмоқдалар.

Юқорида айтиб ўтилган ҳудуднинг сув босиши олдиндан кузатиб келинаётганлигини алоҳида айтиб ўтиш зарур.   

Ёрлиқ