март 31, 2019 14:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча?

Ўзбекистоннинг 2019 йил 1 январдаги жами ташқи қарзи 17,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 9,5 фоиз ёки 1,5 миллиард долларга кўп.

Жами ташқи қарз миқдори пудратчи компаниялар томонидан тақдим этилган қарзларни ўз ичига олади ва ҳисобланган, лекин ундирилмаган фоизларни ҳисобга олмайди.

Давлат ташқи қарзлари давлат томонидан олинган қарз ва давлат кафолати остида олинган қарзлардан иборат. Бу йил давомида 2,4 миллиард долларга ошган. У ҳозирда 10 миллиард доллар ёки 58 фоизни ташкил этади.

Хусусий ташқи қарз давлат томонидан кафолатланмаган давлат корхоналарини ўз ичига олган ташқи қарзлардан иборат. У йил давомида 977 миллион долларга камайиб, 7,2 миллиард доллар ёки 42 фоизни ташкил этган.

Хусусий ташқи қарзларнинг асосий қисми нефть-газ ва энергетика соҳаларига (5,3 миллиард доллар ёки 75 фоизга) тўғри келади.

 

Ёрлиқ