Гулнора Каримованинг адвокати унинг қайси қамоқхонада эканини айтди
(last modified Wed, 03 Apr 2019 08:19:27 GMT )
апрел 03, 2019 13:19 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримованинг адвокати унинг қайси қамоқхонада эканини айтди

Швейцариялик адвокат Греруар Манжа Зангиотадаги 21-сонли аёллар колониясига Гулнора Каримова билан учрашиш учун келди. Бу ҳақида у ўзининг  Twitterида хабар қилган.

“Зангиотадаги 21-сонли аёллар қамоқхонасига келдим. Каримова билан учрашишга уринаяпман”, - деб ёзган адвокат ўз хабарида.

Image Caption

Орадан бир кун ўтиб адвокат қамоқхона суратини жойлаштириб, бу ерга иккинчи кун келаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримовага 2017 йилнинг 18 декабрида 10 йил қамоқ жазоси берилган эди. Шундан сўнг суд қамоқ жазосини 5 йилга қисқартириб, уни Иман Каримованинг хонадонида ўташга рухсат берган эди.

Келишилган шартларни бажармагани ва озодликни чеклаш жазосини ўташ қоидаларини бузгани учун Каримова март ойининг бошида яна қамоқхонага қайтарилган эди.