Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасида юк машиналар тирбандлиги сабаби аниқланди
апрел 06, 2019 10:17 Asia/Tashkent
Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасида юк машиналар тўпланиб қолгани сабаби маълум этилди.
Қозоғистон Молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини ижро этувчи Куат Раҳимов сўнгги вақтларда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги юк олиб ўтиш оқими тўрт бараварга ошган. Назорат-ўтказиш пунктлари эса 20 йилдан олдин қурилган ва модернизация қилишни талаб этади деб тасдиқлади.
У бир сутка давомида 250 дан зиёд бўлмаган юк машинани ўтказишни имкони бўлаётганини маълум қилди.
Иккинчи сабаби эса Ўзбекистон томонидан автотранспорт воситаларини кўздан кечириш назорати кучайтирилгани. Шу боис Қозоғистон ҳудуда кўплаб юк машиналар тўпланиб қолиши кузатилмоқда.