Ўзбекистон КХДРнинг ядровий синовларидан хавотирланиш билдиргани
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i4468-Ўзбекистон_КХДРнинг_ядровий_синовларидан_хавотирланиш_билдиргани
Ўзбекистон КХДРнинг ядровий синовларидан хавотирланиш билдиргани
(last modified 2018-10-15T12:40:25+00:00 )
сентябр 13, 2016 06:41 Asia/Tashkent

Ўзбекистон КХДРнинг ядровий синовларидан хавотирланиш билдиргани

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз " Ўзбекистон КХДРнинг ядровий синовларидан хавотирланиш билдиргани" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шимолий Корея томонидан ўтказилган ядровий синовларини кескин қоралади. Ушбу хабар Ўзбекистонда президент сайлови компаниясининг расмий тарзда эълон қилинганидан кейин ушбу мамлакат оммавий ахборот воситалари томонидан нашр этилди. Ўзбекистон ахборот манбаларининг маълум қилишича, Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажариб турувчи Шавкат Мирзиёев ўзининг биринчи расмий чиқишида халқаро воқеаларга муносабат билдириб, Пхеньян томонидан ўтказилган навбатдаги ядровий синовини қоралади. Ушбу баёнотда келишича, Шимолий Кореяда ўтказилаётган навбатдаги ядро синовлари Ўзбекистон томонини ташвишга солмоқда. «Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил қилиш ташаббускори бўлган Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома талабларига қатъий риоя этилиши тарафдоридир ҳамда ядро қуролини қўллаш таҳдидини камайтириш масалаларига катта эътибор қаратади». Шунингдек, хабарда  айтилишича, Шимолий Корея 9 сентябрь куни ядровий синовлар ўтказиш орқали  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини яна бир марта бузиб, ҳудуд ва бутун дунё хавфсизлигига таҳдид солмоқда. «Ўзбекистон Пхеньянни дунёда барқарорликни бузаётган хавфли синовларни тўхтатиб, мавжуд бўлган муамоларни тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга чақиради», дея таъкидланган.

     Кузатувчиларнинг фикрича, Ўзбекистон Корея ярим оролидаги мувозанатда қандайдир мавқеъга эгами, ёки Шимолий Корея Американинг Пхеньян олдидаги ўз мажбуриятларига амал қилмагани учун ва ваъдалариги хилоф тарзда иш юритгани учун шунингдек, душманона сиёсатларни олиб борганига жавоб тариқасида ўтган жума куни ўзининг бешинчи ядровий синовларини ўтказишига Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчисининг Пхеньян давлатининг ушбу ҳатти-ҳаракатларига муносабат билдириши ушбу мамлакатнинг ташқи сиёсати доирасида баҳолаш мумкин ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг Ғарб давлатлари сиёсатлари билан мувофиқ эканлигини кўрсатиш учун қулай фурсат бўлганлиги англатади. Ушбу қулай фурсат АҚШ ва Ғарб ҳамда минтақа давлатларининг Шавкат Мирзиёев шахси томонидан президент сайловида Ўзбекистонга хайрхоҳлик билдиришларини намоён этади. Бошқа ибора билан айтганда, Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси томонидан Шимолий Кореянинг ядровий синовларини қоралаши жаҳон ҳамжамиятига ва албатта ушбу мамлакат жамияти учун пурмаъно сигнал сифатида таҳлил этилмоқда. 

       Мирзиёевнинг Шимолий Корея давлати томонидан ядро синовларини ўтказганидан уч кун ўтиб ушбу мавзу юзасидан чиқиш қилиши ва ушбу Корея ярим оролида кескинликнинг янада шиддатли тус олиши ўзига хос маънони англатади. Шавкат Мирзиёевнинг қулай фурсатдан унумли фойдаланиб, унга кўра минтақа ва жаҳон хавфсизлиги учун ошкора таҳдид ҳисобланадиган ушбу мавзуга муносабат билдириши, Ўзбекистон жамияти учун Ўзбекистоннинг вақтинча ва янги раҳбарининг мустақил тарзда сиёсат олиб олиб бора олиши ва ҳушёр эканлигини намойиш этишни кўзда тутган. Шунингдек, Мирзиёевнинг Шимолий Кореянинг ядровий синовларига муносабат билдиришидан яна бошқа мақсади Ўзбекистон республикаси президенти лавозимини расмий тарзда ва қонуний қилиб эгаллашни ҳам кўзда тутганлигини айтишмоқда. Агар ўтган жума куни Шимолий Кореяда ядро синовининг ўтказилиши Пхеньян давлатининг халқаро майдондаги муҳим хабари бўлса, Ўзбекистон Олий мажлиси қўшма йиғилишида Сенат раиси Ниғматулло Юлдашев томонидан Ўзбекистон президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланишидан воз кечиб, ушбу вазифани Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевга  бериш ҳақида таклифидан сўнг мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шавкат Мирзиёевнинг тайинланиши ҳам Ўзбекистон жамияти ва Марказий Осиё мамлакатлари учун энг муҳим хабар бўлди. Эндиликда, Ўзбекистон президенти сайловини ўтказилиши 4 декабр куни деб эълон қилинганидан кейин ушбу ўлкада президент сайлови компанияси ҳам бошланиб кетди.

     Шундан келиб чиқиб, таҳлилчиларнинг фикрича Мирзиёевнинг Шимолий Корея ядро синовларига нисбатан ўз позициясини билдириши Ўзбекистонда 4 декабрда ўтказиладиган сайлов учун Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини вақтинча баражувчисининг тарғибот ва ташвиқот ишларига оид фаолиятининг биринчи қадами ҳисобланади. Шубҳасизки, 4 декабрда ўтказиладиган сайлов Ўзбекистоннинг сиёсий ўзгаришларида ва ушбу мамлакат жамиятининг ижтимоий тарихида бурилиш нуқтаси бўлади. Аммо минтақа юртларидаги сингари тарих ўзгариши ва ҳокимият тепасида ўтирган шахснинг ўз қудратини сақлаб қолишини қонунийлаштиришга ҳаракат қилиниши ҳам мумкин. Ёки бўлмасам, бошқача тарзда ўткалиши мумкинми деган саволга шундай жавоб бериладики, ушбу масала Марказий Осиё республикаларида мавҳум ҳисобланади. Эндиликда Мирзиёев учун Ўзбекистон президенти вазифасини қўлга киритиш учун қулай имконият туғилди. Айрим кузатувчиларга кўра, Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сайлови арафасидаги мазкур маъноли баёноти ушбу мамлакатда ҳокимият мувозанати ўз манфаати қўлида сақлаб қолиши учун хизмат қилади.

        Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.