Қашқадарёдаги кўчки оқибатида ишдан чиққан темирйўл тўлиқ қайта тикланди
(last modified Mon, 08 Apr 2019 10:30:16 GMT )
апрел 08, 2019 15:30 Asia/Tashkent
  • Қашқадарёдаги кўчки оқибатида ишдан чиққан темирйўл тўлиқ қайта тикланди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 6 апрелга ўтар кечаси юк поездининг оғирлигини кўтара олмай, темирйўл остидаги тупроқ чўккан жойда қайта тиклаш ишлари якунига етди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси маълум қилди.

«Шикастланган темир йўлнинг устки қисмини тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари якунланди ва пўлат излар тўлиқ тикланди», — дейилади компания Ахборот-таҳлилий медиа маркази ахборотида.

6 апрель куни тинимсиз ва кучли ёмғирлар сабаб юз берган кўчки оқибатида темирйўлнинг 50—60 метрлик қисмида тупроқ 2,5—3 метрга чўккани хабар қилинганди.

Ҳаракатланувчи таркиб иккита электровоз ва 56та вагондан иборат бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланган шахслар йўқ, вагонлар шикастланмаган.

Image Caption

Табиий офат оқибатларини зудлик билан бартараф этиш мақсадида компания бошқаруви раиси в.б. Ҳуснитдин Ҳосилов бошчилигидаги «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбарияти делегацияси воқеа жойига етиб борган.

Image Caption

 

 

Ёрлиқ