Гулнора Каримованинг адвокати ўзбек ҳамкасбларини «индамас» деб атади
(last modified Tue, 09 Apr 2019 09:17:33 GMT )
апрел 09, 2019 14:17 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримованинг адвокати ўзбек ҳамкасбларини «индамас» деб атади

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги адвокати Twitter саҳифасида ўзбекистонлик адвокатлар ишига муносабат билдирди.

«2016 йил декабри. Менинг Гулнора Каримова билан учрашишимга биринчи марта рухсат беришди. Тошкентда икки кунлик эшитувлар бўлди. 20 соатдан кўпроқ давом этди. Менинг мижозимга тайинланган икки ўзбек адвокатидан бирортаси бу икки кун давомида оғиз очиб бир сўз демади. Индамас адвокатлар. Босим остида. #Aдолатсиз адолат», — деб ёзди швейцариялик адвокат.

1 апрель куни Зангиотадаги 21-аёллар колониясида Гулнора Каримова билан учрашгани ҳақида Twitter саҳифасидаёзган Грегуар Манжа 3 апрель куни Ўзбекистон ҳукуматидан ўз мижозига берилган жазо муддатига ойдинлик киритишни сўради.

«Бир неча ойдан бери биз Ўзбекистон расмийларидан Каримовага берилган қамоқ жазосининг қачон бошланиб, қачон тугашини тушунтириб беришни сўраяпмиз. Одам ўғирлашми бу? Ҳозиргача жавоб йўқ», деб ёзади Грегуар Манжа.