Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Ўзбекистоннинг имижини яхшилашга масъул бўлди
апрел 13, 2019 11:16 Asia/Tashkent
Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директорига ўринбосар этиб тайинланган, деб ёзади Minbar нашри.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева агентликда энди Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлади.
PR-марказ куратори сифатида Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг хориждаги имижини яхшилайди. У шунингдек агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Саида Мирзиёева март ойи бошида ушбу лавозимни эгаллаган Наргиза Раҳимованинг ўрнига тайинланган.