Қозоғистон президенти Тошкентга келди
(last modified Mon, 15 Apr 2019 05:55:26 GMT )
апрел 15, 2019 10:55 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Тошкентга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Маълум қилинишича, давлат ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. 

Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Мустақил Қозоғистон тарихида илк марта президент ўзгариб, Назарбоев истеъфосидан сўнг, Тоқаев мамлакат раҳбари лавозимига киришган. Фаолиятининг илк ҳафтасидаёқ Тоқаев Қозоғистон пойтахти номини ўзгартиришни таклиф этди ва парламент буни тасдиқлади. 

Унинг илк давлат ташрифи Россия Федерациясига, шундан сўнг Ўзбекистонга амалга оширилди.

Ёрлиқ