Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича лойиҳа тайёрланди
(last modified Wed, 17 Apr 2019 09:03:52 GMT )
апрел 17, 2019 14:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича лойиҳа тайёрланди

11-17-апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Қайд этилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланган ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилган.

“Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараси узунлиги 1,330 километрдан ортиқ. Бугунги кун ҳолатида  ушбу чегара чизиғининг 20% демаркация қилинмаган ҳолда қолмоқда.