Қашқадарёда чақалоғини 10 млн сўмга сотган она қўлга олинди
апрел 18, 2019 11:36 Asia/Tashkent
Шаҳрисабзда фуқаро Н.Қ. 8 апрель куни туғилган қиз фарзанди И.Б.ни Ж.Р.га 10 миллион сўмга сотаётган пайтда қўлга олинди.
Хабарда айтилишича, аёл ўз хоҳиши билан сотганлиги ҳақидаги тилхатни ёзиб берган вақтида Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Н.Қ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ёрлиқ