Шавкат Мирзиёев яна 265 кишига Ўзбекистон фуқаролигини берди
Шавкат Мирзиёевнинг 22 апрелда имзоланган Фармонига асосан фуқаролар сафи яна 265 нафарга кўпайди. Улар орасида 70 нафар корейс миллати вакиллари ҳам бор.
«Бу мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик ва бағрикенглик сиёсатининг ёрқин намунаси сифатида халқларимиз ўртасидаги яқин дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлаш, халқни рози қилиш мужассам. Она диёримизда кўп йиллардан буён яшаб келаётган, ўзи ва оиласи тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган шахсларга мамлакатимиз фуқароси бўлиш имкониятининг яратилиши эса, ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давомидир!», дейилади ЎзА хабарида.
Эслатиб ўтамиз 18-21 апрель кунларида Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Ин Ўзбекистонга сафар қилганди.