Тошкентни яна сув босди
апрел 24, 2019 11:00 Asia/Tashkent
Ўзбекистон пойтахтида кузатилаётган кучли ёмғир натижасида эрта тонгдан кўчаларни сув босгани хабар қилинмоқда.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сув босган кўчалар акс этган фото ва видеоларни ўз саҳифаларига жойлай бошлади.
«Ҳаммасидан ёмони, ёмғир вазиятни оғирлаштириб ёғишда давом этмоқда», — дейилади хабарда.
«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, ёмғирли об-ҳаво бугун ўз ниҳоясига етади ва ой охирига қадар бошқа ёғингарчилик кузатилмайди.