«Лукойл» компанияси Ўзбекистондаги лойиҳаларга яна 2 миллиард доллар сармоя киритмоқчи
Лукойл» Ўзбекистондаги мавжуд лойиҳаларга қўшимча 2 миллиард доллар сармоя киритмоқчи.
Бугун Россиянинг Лукойл компаниясининг раҳбари Вагит Алекперов Бухоро вилоятидаги «Қандим» газни қайта ишлаш комплекси ҳудудида бўлиб ўтган, компания директорлар кенгаши сайёр йиғилишида бу ҳақда хабар қилди
У компания «янги инвестицияларни киритиш ниятидалиги» ва янги геология қидирув ишлари ўтказмоқчи эканини тасдиқлади.
«Компания бизнинг мавжуд лойиҳаларимизда катта инвестиция циклига эга. Келажакда «Ҳисор» ва Қандим гуруҳи конларида газ қазиб олишни камайтириш учун 2 миллиард доллар йўналтиришимиз керак», - деди Алекперов журналистларга.
Жорий йилнинг бошида у компания Навоий вилоятидаги учта инвестицион блокда янги углеводородлар захираларини топишга умид қилаётгани ҳақида айтганди.