Хоразмлик 23 яшар қиз ўз отасини пичоқлаб ўлдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45078-Хоразмлик_23_яшар_қиз_ўз_отасини_пичоқлаб_ўлдирди
1996 йилда туғилган хоразмлик Д.М отаси Б.Қ. билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирди.
(last modified 2019-04-28T06:15:15+00:00 )
апрел 28, 2019 11:15 Asia/Tashkent
  • Хоразмлик 23 яшар қиз ўз отасини пичоқлаб ўлдирди

1996 йилда туғилган хоразмлик Д.М отаси Б.Қ. билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирди.

Б.Қ. олган оғир тан жароҳати оқибатида туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди.

Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман суди раиси Ш.Хўжаниёзов раислигида ўтказилган суд муҳокамасида ушбу жиноий иш кўриб чиқилди. Судланувчи Д.М.нинг аёллиги, ёшлиги, турмушга чиқмаганлиги, марҳум отасининг қизига нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлари ва шу билан боғлиқ оиласидаги носоғлом муҳитнинг таъсири инобатга олиниб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.