Тошкентда ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ёниб кетди
29 апрел тун соат 02:00 ларда, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида, ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус бетон тўсиққа урилиб ёниб кетди
Автобус ичида бўлган барча йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган. ЙТҲ оқибатида қурбонлар бўлмаган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан Ўртачирчиқ туман шифохонасига, 5 нафар йўловчи Республикаси Тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.
Хабарда айтилишига кўра, автобусда жами 53 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчилари бўлган. Шунингдек, 3 нафар ўқитувчи, 10 нафар ота-оналар ҳамда 3 нафари хайдовчи бўлишган.
Самарқандда уч автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди