Самарқанддан 230 киши Умра зиёратига боради
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45121-Самарқанддан_230_киши_Умра_зиёратига_боради
Муборак Рамазон ойида Самарқанд вилоятидан 230 нафра Ҳаж зиёратига боради.
(last modified 2019-04-30T04:31:07+00:00 )
апрел 30, 2019 09:25 Asia/Tashkent
  • Самарқанддан 230 киши Умра зиёратига боради

Муборак Рамазон ойида Самарқанд вилоятидан 230 нафра Ҳаж зиёратига боради.

Самарқандликлар ҳар ўн кунда Умра сафарига жўнатилмоқда.

Шу ойнинг ўзида 182 киши Саудия Арабистонига бориб келди. 28 апрель куни яна 140 нафарга яқин самарқандлик муқаддас зиёратга йўл олди.

Шунингдек, Рамазон ойида 230 кишининг Умра сафарига бориб қайтиши режалаштирилган.

Зиёрат билан боғлиқ барча шарт-шароитлар (зиёрат тўловлари, шартлари ва муддати) ҳақида зиёратчиларга Ҳаж тадбири бошланишидан камида 1 ой, Умра тадбири бошланишидан камида 14 кун олдин маълум қилинади.

2019 йилги Ҳаж мавсуми учун тўланадиган маблағ 33 миллион 300 минг сўм қилиб белгиланди. Шу вақтга қадар Ҳаж зиёратига бориш 38 миллион сўмни ташкил қиларди.