Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилишини ошиши Марказий Осиё давлатларини хавотирга солмоқда
Тошкент шаҳрида Марказий Осиёнинг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш битимига аъзо давлатлар йиғилишида, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия ва Озарбойжон республикаси гиёҳванд моддаларга қарши кураш келишувини имзоладилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, мазкур ҳужжатда йиғилиш қатнашувчилари, Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқаришни ошиши, қора бозорларда турли хил кимиёвий гиёҳванд моддаларни пайдо бўлиши, интерент тармоғи орқали гиёҳванд моддалар контрабандасини авж олишидан хавотирланиш билдиришди.
Йиғилишда Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Азимбек Мадумаров, фақат ҳамкорлик қилиш, қўшма позиция ҳамда Халқаро ва минтақавий ташкилотлар айниқса, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Коллектив хавфсизлик ташкилоти, МДҲ, БМТнинг иштироки орқали терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашнинг имкони борлигини қўшимча қилди.
У ўз сўзларида имзоланган ҳужжатдан мақсадларини минтақа хавфизлигини муаммолари ва барча таҳдидларига қарши кураш лойиҳасида ҳамкорлик қилиш учун халқаро ҳамжамият саъй- ҳаракатлари ва бирдамлигигини кучайтиришдан иборатдир дея изоҳлади.
Тошкентда ўтказилган гиёҳванд моддалар контарабандасига қарши кураш заминасидаги Марказий Осиё мамлакатларининг йиғилиши, ушбу битим чорчубасида 1996 -чи йилдан бери Афғонистондан қилинадиган таҳдидларга қарши ураш мақсадида ўтказилмоқда.
1998 -чи йилда Россия ва 2011- чи йилда Озарбойжон республикаси бу келишувга аъзо бўлишган.