май 12, 2019 11:31 Asia/Tashkent
  • БАА вице-президенти ва бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Дубай шайхи Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

«БАА жаҳоннинг бошқа давлатлари билан бутун инсониятга фойдаси тегадиган жипс ҳамкорлик тамойилларига чуқур амал қилади, бу йўлда Амирлик инсонлар ҳаётини яхшилаш учун муваффақият тарихлари ва тажрибалари билан ўртоқлашишга интилиб келади», деган Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум.

Ўзбекистон делегациясини Дубай валиаҳд шаҳзодаси, Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум номидаги Билимлар жамғармаси раиси шайх Аҳмад бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ҳам  қабул қилишган.

Учрашувда шунингдек, Девон ва келажак ишлари бўйича вазир Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Қарқовий, шунингдек, бахт ва фаровонлик масалалари бўйича давлат вазири ҳамда бош вазир девонхонасининг бош директори Уҳуд Бинт Халфон ар-Румий ва бошқа расмий шахслар иштирок этишган.

Дубай шайхи Ўзбекистон делегациясини олқишлаб, икки давлат ўртасидаги муносабатларга юқори баҳо берди.

Ёрлиқ