Самарқанднинг Қўшработ туманида бир оилани шафқатсиз ўлдирган жиноятчилар ушланди
Самарқанд вилоятида бир оиланинг беш нафар аъзосини шафқатсизлик билан ўлдириб, уларнинг жасадларини Дамас автомобили ичига ташлаб кетганлан қўлга олинди
Самарқанд вилоятида 4 нафар жиноятчилар 14 майдан 15 майга ўтар кечаси марҳум А.Х.нинг хонадонига яширинча кириб, уларнинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзлари билан олиб келган темир бўлаклари билан бош, юз ва жағ қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, хонадондан 22 млн. сўм ва марҳум Ж.И.нинг “Samsung Galaxy A8” русумли телефонини қўлга киритишган.
Шундан сўнг, улар жиноят изларини яшириш мақсадида марҳум Ж.И.га тегишли “Дамас” русумли автомашинага жасадларни юклаб, автомашинани Қўшработ тумани, “Дўстлик” МФЙ., “Боқичиғатой” қишлоғидаги далага ташлаб кетишган.
Тергов-тезкор гуруҳи ушбу жиноятни ушбу маҳаллада яшовчи Ғ.Т. (1981 й.т., ишсиз), Ж.У. (1993 й.т., ишсиз), Ш.Э. (1995 й.т., ишсиз) ва Х.Н.(1996 й.т., ишсиз)лар амалга оширганликларини гумон қилиб, уларни қўлга олган.
Жиноят содир этишда гумон қилинаётган фуқаролар Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж”, “и” ,“п” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда. Айни дамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда
Бугунги кунда эса будай жиноят содир этган киши 15 йилдан 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.