Ходимини тепкилаган судья судланадими?
май 23, 2019 11:48 Asia/Tashkent
Навоий вилоят маъмурий суди раиси О. Т. Га нисбатан февраль ойида ўз хизмат хонасида суд ходими Д. Н. ни тепкилагани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси.
Эслатиб ўтамиз, вилоят судида компьютер тизимларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис бўлиб ишловчи Д. Н. судья О. Т. Бошқа судьялар олдида оёқлари билан уни урганини хабар қилган эди.
О. Т. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 206-моддасида кўзда тутилган жиноятни (ҳокимият ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) содир этганликда айбланмоқда. Тергов ҳаракатлари бошланди.
Ёрлиқ