Россияда юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
(last modified Sun, 26 May 2019 05:21:27 GMT )
май 26, 2019 10:21 Asia/Tashkent
  • Россияда юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Россия таркибидаги Мордовия Республикасида юз берган аварияда икик ўзбекистонилк ҳалок бўлди.

Мордовия Республикаси ҳудудидан ўтадиган М5 «Урал» трассасида 25 май куни тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси кетаётган Chevrolet Spark (давлат рақами Ўзбекистонники — 50 N 982 NA) автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган юк машинасига урилган.

Натижада ҳайдовчи Носиржон Тошмуродович Дадахонов (1961 йилда туғилган) ва йўловчи Дилшодбек Турсунбек ўғли Жамолиддинов (1991 йилда туғилган) олинган жароҳатдан воқеа жойида вафот этган. Абдуғаффор Абдужабборович Қодиров (1969 йилда туғилган) ва Абдиқодир Абдумаликович Холиқов (1969 йилда туғилган) Зубово-Поляна туман шифохонасига жароҳат билан ётқизилган.

«Уларнинг ҳолати, тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, оғир барқарор.

Аввалроқ Польшада юз берган ЙТҲ оқибатида Matiz’да кетаётган бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани, яна бири оғир куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар қилинганди.

Ёрлиқ