Тошкент—Шарм аш-Шайх ўртасида авиарейслар йўлга қўйилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45641-Тошкент_Шарм_аш_Шайх_ўртасида_авиарейслар_йўлга_қўйилди
Миср даги AlMasriya Universal Airlines авиакомпанияси Тошкентдан Шарм аш-Шайхга борадиган рейсларни йўлга қўйди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 26, 2019 14:19 Asia/Tashkent
  • Тошкент—Шарм аш-Шайх ўртасида авиарейслар йўлга қўйилди

Миср даги AlMasriya Universal Airlines авиакомпанияси Тошкентдан Шарм аш-Шайхга борадиган рейсларни йўлга қўйди.

Янги йўналишдаги рейслар ҳар ҳафта чоршанба кунлари парвоз қилади. Биринчи рейс 12 июнь куни амалга оширилади. Тошкент—Шарм аш-Шайх йўналишида замонавий Airbus-320 самолётлари хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкентдан Жакартага тўғридан-тўғри учувчи рейслар жорий қилинди. 16 июлдан эса Тошкентдан Тбилисига биринчи қатнов амалга оширилади.