Эртага Дмитрий Медведев Тошкентга келади
Эртага Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташриф буюради ва 30 май куни Тошкентда Россия - Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишида иштирок этади.
«Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Россия - Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг йиғилишини ўтказади. Шунингдек, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган», - дейилади хабарда.
Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш мўлжалланган.
Бундан ташқари, томонлар энергетика, саноат, транспорт, юқори технологиялар ва қишлоқ хўжалигида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилади.