5,5 минг ўзбекистонлик умра ибодатини адо этди
Рамазон ойида 5,5 минг ўзбекистонлик умра ибодатини адо этганини маълум қиллинди.
“Умра – 2018-2019 мавсумида 27 минг 380 нафар ўзбекистонлик зиёратчи умра ибодатини адо этди. Шундан 5 минг 500 нафари муборак Рамазон ойига тўғри келди. Улардан 690 нафари Ҳайит намозини Маккаи мукаррамада, Каъбатуллоҳда адо этишди.
Зиёратчиларга мавсум давомида 22 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 133 нафар шифокор ва 25 нафар ошпаз хизмат кўрсатди. Ҳар бир гуруҳга биттадан тажрибали гуруҳ раҳбари бириктирилди”, деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов.
Шунингдек, Музаффар Комиловнинг айтишича, илгарилари бир йилда шунча киши умра ибодатини адо қилган. 2018 йил охиридан бошлаб Умра зиёрати бўйича квота олиб ташлангани, ўзбекистонлик мўмин-мусулмонлар зиёратни истаганча амалга оширадиган бўлишгани айтилди.