Қозонда ўзбекистонликлар ўтирган микроавтобус ҳалокатга учради
Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 4 июнь куни эрталаб соат 9:10да Пенза вилояти ҳудудидан ўтувчи М5 «Урал» трассасида Hyundai микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Микроавтобусдаги 9 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 8 нафари бош мия жароҳатлари билан Пенза вилояти Кузнецк туманлараро касалхонасига жойлаштирилган:
Сафаров Нурулла, 16.07.1989 йилда туғилган;
Эгамбердиев Равшан Халимжонович, 08.07.1987 йилда туғилган;
Қосимов Фазлиддин Бахриддинович, 05.03.1986 йилда туғилган;
Турдиалиева Сохибахон Жураевна, 24.03.1973 йилда туғилган;
Каракулов Зиёдулло Муртазоевич, 05.11.1968 йилда туғилган;
Абдиравибов Мусурмон Абдихалил ўғли, 15.05.1995 йилда туғилган;
Абдурайимов Суннат Исломиддинович, 06.05.1995 йилда туғилган;
Патирлоев Шерали Холназарович, 06.09.1983 йилда туғилган.
Бош консулхона томонидан мазкур вазият назоратга олинган.