июн 08, 2019 10:53 Asia/Tashkent
  • ДХХ томонидан Ўзбекистондан четга 43 млн қозоқ тенгесини олиб чиқиб кетаётган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан мамлакатдан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилаётган қўшни давлат валютаси тўхтатиб қолинди.

«Ғишт-кўприк автойўл» назорат ўтказиш пунктида ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Олмаота—Тошкент—Олмаота» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Van Hool русумли йўловчи автобуси тўхтатилди. Мамлакат ҳудудидан чиқиб кетаётган ушбу автобус кўздан кечирилганда унинг ичида 43 190 000 қозоқ тенгеси борлиги аниқланган.

Дастлабки суриштирув натижасида ушбу пулларни автобус ҳайдовчиси, қўшни давлат фуқароси Э.Д. ноқонуний равишда Ўзбекистондан олиб чиқиб кетаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қонунбузардан жами 43 190 000 қозоқ тенгеси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ёрлиқ